Қайднома

Қидирув

Испания Примероси. 30-тур: Бенземадан беназир безак

Испания Примероси. 30-тур: Бенземадан беназир безак

  12.04.2021 10:17
  0
  387
Испания Примероси. 30-тур: Бенземадан беназир безак

Бу сафарги «Эль-класико» «Реал» ва унинг ҳужумчиси Карим Бенземага аталди. Ҳар ҳолда, франциялик ҳужумчи ўйиннинг 13-дақиқасидаёқ беназир зарбаси билан Марк-Андре тер Штегенни ожиз қолдириб, «Барселона»ни қандайдир «руҳий ўра»га тушириб қўйди. Натижада мадридликлар тез орада 2-голни ҳам уришди ва каталонияликлар қолган вақт давомида қанча уринишмасин, вазиятни ўнглаш олишмади.

*** «Реал» сардори Серхио Рамос «Барселона»га қарши қаторасига 32та ўйиндан кейин «Эль-класико»ни илк марта ўтказиб юборди. У охирги 11 йилдан буён бу қарама-қаршиликда мунтазам қатнашаётганди.

*** Карим Бензема «Эль-класико»да 10-голини нишонлади ва бу борада «Реал» афсоналари Хуанито ҳамда Уго Санчесга тенглашди. «Барселона» билан ўйинларда гол уриш бўйича пешқадамлар - Альфредо ди Стефано ва Криштиану Роналду (18тадан гол). «Эль-класико» тарихидаги энг яхши тўпурар Лионель Месси ҳисобида эса 26та гол бор.

*** «Барселона» етакчиси Лионель Месси фаолиятида 45-«Эль-класико»да қатнашиб, бу борада «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос натижасини такрорлади. Алоҳида айтиш керакки, 34 ёшли Рамос ва 33 ёшли Мессининг ўз клублари билан шартномалари яқинлашаётган ёзда якунига етади.

*** Лионель Месси 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» дарвозасига гол уролмаяпти. «Барселона» ҳужумчиси бу орада 7та «Эль-класико»да қатнашди. У «Реал» билан ўйинда охирги марта 2018 йилнинг  6 май куни гол урганди. Эътиборлиси, ўша учрашув Криштиану Роналду қатнашган охирги «Эль-класико» бўлганди.

*** «Барселона» жорий мавсум «Реал»га қарши ҳар икки ўйинда мағлубиятни тан олди. Каталония клуби бундай ҳолат кузатилган бирор мавсум якунида чемпионликка эришмаган.

*** «Реал» охирги 13 мавсум бадалига Ла Лига доирасида «Барселона»ни илк марта 2 бора енгди. Мадридликлар бундан олдин мавсум-2007/2008да Бернд Шустер бошқарувида шундай натижага эришгандилар. Қолаверса, «Реал» охирги 43 йилда «Барселона»ни илк бора қаторасига 3 марта мағлубиятга учратди.

*** «Барселона» Ла Лигада ўтган йилнинг 19 декабридан буён мағлубият нималигини билмаётганди. Каталонияликлар бу орада 19та ўйинда ютқазишмади.

9 апрель

УЭСКА - ЭЛЬЧЕ - 3:1 (2:1)

Голлар: Рафа Мир (3, 88-пен.), Рамирес (30) - Вавро (4-авт.).

10 апрель

ХЕТАФЕ - КАДИС - 0:1 (0:0)

Гол: Тимор (64-авт.).

АТЛЕТИК - АЛАВЕС - 0:0

ЭЙБАР - ЛЕВАНТЕ - 0:1 (0:1)

Гол: де Фрутос (45+2).

РЕАЛ - БАРСЕЛОНА - 2:1 (2:0)

Голлар: Бензема (13), Кроос (28) - Мингеса (60).

Реал: Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес (Одриосола, 43), Модрич, Кроос (Иско, 72), Вальверде (Асенсио, 61), Каземиро, Винисиус Жуниор (Марсело, 72), Бензема (Мариано Диас, 72).

Барселона: тер Штеген, Дест (Гризманн, 46), Мингеса, Араухо (Мориба, 72), Альба, Дембеле (Брэйтуэйт, 81), Бускетс (Сержи Роберто, 64), Педри (Тринкау, 81), де Йонг, Лангле, Месси.

Четлатиш: Каземиро (90, Р.).

11 апрель

Вильярреал - Осасуна - 1:2 (0:0)

Голлар: Давид Гарсия (70-авт.) - Монкайола (64), Будимир (74).

Валенсия - Реал Сосьедад - 2:2 (0:2)

Голлар: Васс (60-пен.), Паулиста (73) - Гевара (33), Исак (45).

Фойдаланилмаган пенальти: Солер (29, В.).

Четлатиш: Макси Гомес (80, В.).

Вальядолид - Гранада - 1:2 (1:0)

Голлар: Орельяна (41-пен.) - Молина (78), Кини (86).

Бетис - Атлетико - 1:1 (1:1)

Голлар: Тельо (20) - Карраско (5).

Атлетико: Облак, Савич, Хименес, Эрмосо (Лоди, 63), Триппьер (Врсалько, 78), Коке, Эррера (Витоло, 64), Корреа, Сауль, Жоау Фелиш (Торрейра, 48), Карраско.

12 апрель (душанба)

00:00   Сельта – Севилья

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Таассуротлар зўр. Ўйинни яхши бошладик ва якунда ҳақли равишда 3 очко олдик. Бинобарин, учинчи голни уриш учун ҳам етарлича вазиятлар яратдик. Брэйтуэйт йиқилган вазият бўйича ҳаммада шахсий фикри бор. Менимча, рефери пенальти белгиламадими, демак, асос йўқ эди. Муҳими - майдонда бажарган ишимиз. Ҳа, роса қийналдик, чунки «Барса» жуда кучли. Лекин барчасини ҳакамга тўнкаш яхши эмас. Чемпионлик учун кураш нуқтаи назаридан ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Олдинда муҳим ва мураккаб ўйинлар кўп, барибир. Ҳозир 2та оғир учрашувдан ке­йин дам олишимиз керак.

Роналд Куман («Барселона» бош мураббийи): - Ўйлайманки, ўйинни кўрган ва Барселонадан бўлсангиз, ҳозир ҳакамнинг 2та қароридан ғазабдасиз. Биринчи бўлимда ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам суст кўринганимиз рост. Танаффусдан кейин эса анча фаоллашдик. Брэйтуэйт ва Менди тўқнашувида пенальти белгиланиши керак эди, камига, ҳакам қўшимча 4 дақиқадан ярмини рациясига сарфлади. Яққол пенальти берилмади. Начора, яна жимгина кўнишга мажбурмиз... Испанияда VAR нега кераклигини тушунмаяпман. Ўша вазиятни ҳамма кўрди...

Турнир жадвали

 

Ўрин  Клуб Ў Ғ Д М Т.н. Очко
1  Атлетико 30 20 7 3 52-20 67
2  Реал Мадрид 30 20 6 4 53-24 66
3  Барселона 30 20 5 5 69-26 65
4  Севилья 29 18 4 7 40-21 58
5  Реал Сосьедад 30 12 11 7 47-31 47
6  Бетис 30 14 5 11 40-43 47
7  Вильярреал 30 11 13 6 43-33 46
8  Гранада 30 11 6 13 36-50 39
9  Леванте 30 9 11 10 37-39 38
10  Сельта 29 9 10 10 38-44 37
11  Атлетик 30 9 10 11 39-33 37
12  Кадис 30 9 8 13 27-45 35
13  Валенсия 30 8 10 12 37-42 34
14  Осасуна 30 8 10 12 25-36 34
15  Хетафе 30 7 9 14 22-34 30
16  Уэска 30 5 12 13 31-45 27
17  Вальядолид 30 5 12 13 27-41 27
18  Эльче 30 5 11 14 27-46 26
19  Алавес 30 5 9 16 24-47 24
20  Эйбар 30 4 11 15 22-36 23

Тўпурарлар:

Месси (Барселона) - 23та

Суарес (Атлетико) - 19та

Бензема (Реал) - 19та...

33-ТУР. 18 апрель (якшанба)

17:00   Реал Сосьедад - Севилья

17:00   Осасуна - Эльче

19:15   Атлетико - Эйбар

19:15   Алавес - Уэска

21:30   Кадис - Сельта

21:30   Бетис - Валенсия

00:00   Леванте - Вильярреал

00:00   Хетафе - Реал

28 апрель (чоршанба)

Барселона - Гранада

Атлетик - Вальядолид.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz