Қайднома

Қидирув

Холанд Леваголдан зўрми?...

Холанд Леваголдан зўрми?...

  13.04.2021 05:58
  0
  176
Холанд Леваголдан зўрми?...

«Бавария» таркибда тинимсиз гол ураётган Роберт Левандовски «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг истеъдодига юқори баҳо берди.

- Холанд зўр футболчи. Ёш бўлишига қарамай, улкан салоҳиятга эга. Келажакда дунёнинг энг зўр ҳужумчиси бўлиш имкони бор. Бу аниқ.

Эрлинг Бундеслигада ўйнаётгани ажойиб. Мен билан рақобатлашадиган ёш футболчи борлиги ёқади. Унинг гол уришни исташи юзидан билиниб туради.

Холанд бир куни энг зўр футболчига айланади, мен эса узоқ муддат юқори савияда ўйнашни хоҳлайман. Ҳамма ишларининг жойида бўлган бир пайтда бу ҳолатни ушлаб қолиш анча қийин. Холанд эса, ёш бўлса-да, жуда кўп гол уряпти, - деди Роберт Левандовски.

Жорий мавсумда Роберт Левандовски Бундеслигада 25та учрашувда 35та гол урган бўлса, Холанд 22та ўйинда 21 марта тўп киритди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz