Қайднома

Қидирув

Погба «Юве»ни афзал билмоқда

Погба «Юве»ни афзал билмоқда

  13.04.2021 01:00
  0
  397
Погба «Юве»ни афзал билмоқда

«Манчестер Юнайтед»дан кетиши кутилаётган Поль Погба янги жамоага ўтиш учун молиявий талабларини пасайтиришга розилигини билдирди.

Франциялик ярим ҳимоячи анчадан бери бир қарорга кела олмаётганди. Унинг олдида асосан 3та вариант бор. Погба фаолиятини Манчестерда давом эттириши мумкин ёки унга харидор бўлаётган «Реал» ва «Ювентус»дан бирини танлаши керак.

Мавсум ўз ниҳоясига яқинлашаётгани боис Погба ҳам қарор қабул қилишига тўғри келди. Маълумотларга қараганда, манчестерликларнинг юлдузи «Ювентус»га қайтишни маъқул кўрган. Ўз мақсади йўлида Поль «МЮ» таклиф қилаётган оширилган маош кўрсатилган янги шартномадан воз кечишга тайёр.

Погба жорий мавсумда 32та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 4та голли пасни амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz