Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов МОҚ раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Равшан Эрматов МОҚ раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

  12.04.2021 15:35
  0
  161
Равшан Эрматов МОҚ раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида МОҚнинг навбатдан ташқари XXXVIII Бош Ассамблеясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси биринчи ўринбосарлигига янги номзод сайлашдан иборат эди.

МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали ишлаган, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Равшан Сайфуддинович Эрматов номзоди илгари сурилди.

Тадбир иштирокчилари бир овоздан таклиф этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва Равшан Эрматов Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Ўз навбатида Равшан Эрматов билдирилган ишонч ва эътиборни оқлашга ваъда берди.

«Менга мана шундай юксак ишонч билдирилгани учун муҳтарам Президентимиз ва МОҚ жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Шу пайтгача бошқа ташкилотда бўлса ҳам ягона мақсад йўлида биргаликда фаолият олиб бораётган эдик. Бундан кейин ҳам ўз мақсадларимизни амалга оширишда ҳамкорликда ишлашимиздан хурсандман. Токио Олимпиадаси яқинлашиб борар экан, пульсимиз ҳаяжондан кўпроқ ура бошлаётганини ҳис қиляпмиз. Ишонаманки, Олимпиадада биз бир жамоа бўлиб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз ва халқимиз, ҳукуматимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади», – деди Равшан Эрматов.


Манба: bit.ly/3g3Z2Se


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz