Қайднома

Қидирув

“Истиқлол” Про лигани давом эттира олмайдиган бўлди

“Истиқлол” Про лигани давом эттира олмайдиган бўлди

  12.04.2021 16:30
  0
  458
“Истиқлол” Про лигани давом эттира олмайдиган бўлди

Фарғонанинг “Истиқлол” клуби Про лигани давом эттира олмайдиган бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида маълумот берди.

“Фарғонанинг Истиқлол футбол клуби жамоада юзага келган ички вазият ҳамда иқтисодий масалалар туфайли Про лига мусобақасини давом эттира олмаслиги юзасидан хат берди. Клуб 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш истаги бор экани ҳақида ҳам ёзган.

Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан Истиқлол клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4 та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: Хоразм 1:2, Динамо 1:2, Нефтчи 0:2, Оқтепа 1:3.

Истиқлол 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса Истиқлол стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ЎзПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.

Истиқлолнинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади”, - деди Имомхўжаев.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz