Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. "Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси

ОЧЛ. "Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси

  12.04.2021 17:32
  0
  439
ОЧЛ.

Хабарингиз бор ушба ҳафтадан Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари старт олади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони  “Пахтакор” жойлашган В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жамоамизнинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган. Тошкентликлар мусобақадаги дастлабки учрашувни Эроннинг “Трактор” клубига қарши ўтказади. Қуйида, "Пахтакор"нинг Эрон клубларига қарши ўйинлари статистикаси билан танишасиз.

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 21 марта тўқнаш келишган.

“Пахаткор” "Трактор" билан иккинчи бор тўқнаш келади. Ҳозирга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. 2016 йил "Трактор" билан беллашувларда жамоалар ўз майдонида зафар қучган. Табризда 2:0, Тошкентда 1:0 натижаси қайд этилган. "Шерлар" дан гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилган.

Эронликларга қарши беллашувларда тошкентликлар ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 21 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 5 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 19 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1

Нафт - 2:1, 1:1

Саба - 2:1, 2:0

Сепахан - 2:1, 0:2

Тракторсози - 1:0, 0:2

Фулад - 2:0, 3:1

Истиқлол - 2:1, 2:4, 2:1

Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0, 0:2

Шаҳр Ходро - 3:0, 1:0


Манба: interfutbol.uz, @pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz