Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади

Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади

  12.04.2021 19:33
  0
  162
Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади

Фарғонанинг «Истиқлол» футбол клуби юзага келган иқтисодий масалалар туфайли Про лигадаги иштирокини давом эттира олмаслиги юзасидан ЎзПФЛга расмий хат билан мурожаат қилди. Эндиликда мазкур масала ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида кўриб чиқилади ва клубнинг Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши бўйича қарор қабул қилинади.

«Истиқлол» футбол клубининг мурожаатига асосан Про лига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ва тақвимга кўра 15 апрель санасида ўтиши лозим бўлган «Бухоро» — «Истиқлол» учрашуви ўтказилмайди.

Шунингдек, «Истиқлол» футбол клуби қуръага кўра Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги «Б» гуруҳидан ўрин эгаллаган эди. Кубок баҳсларида «Истиқлол»нинг ўрни Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги иккинчи саралаш босқичида мағлуб бўлган «Чиғатой» — «Ғиждувон» қарама-қаршилиги ғолиби билан тўлдирилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги учинчи саралаш босқичи

13 апрель, сешанба

16:00 ЗОМИН — РУБИН

15 апрель, пайшанба

16:00 ЧИҒАТОЙ — ҒИЖДУВОН


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz