Қайднома

Қидирув

Роналду бу сафар либосини майдонга улоқтирди

Роналду бу сафар либосини майдонга улоқтирди

  12.04.2021 20:35
  0
  196
Роналду бу сафар либосини майдонга улоқтирди

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду билан яна тушунарсиз ҳолат рўй берди.

А Церийанинг 30-тури доирасидаги «Женоа» га қарши учрашувдан сўнг (3:1), португалиялик юлдуз жамоасининг либосини майсазорга улоқтирди.

36 ёшли ҳужумчи формани тўпларга хизмат кўрсатадиган болакайга беришни ваъда қилгани учун майсазорда қолдирган деган вариант мавжуд.

Аммо жамоа бош мураббийи Андреа Пирло мазкур вазиятга қуйидагича изоҳ берди. «Бу нормал ҳолат. Криштиану — чемпион ва у ҳар доим гол уришни истайди. Либосини ерга улоқтиргани учун клуб Роналдуни жаримага тортади деб ўйламайман. У ҳам аксарият бошқа ўйинчилар каби яхши кайфиятда эмасди», - дея Пирлонинг сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.

Аввалроқ, Роналду Португалия термасида сардорлик боғичини ҳакамлар унинг Сербияга (2:2) урган голини ҳисоблашмагани учун ерга ташлаган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz