Қайднома

Қидирув

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурарлари ва гвардиячилари

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурарлари ва гвардиячилари

  12.04.2021 21:35
  0
  138

Хабарингиз бор ушбу ҳафтадан Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари старт олади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони  “Пахтакор” жойлашган “В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Вакилларимизнинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган.

Чемпионлар Лигаси-2021 бошланишидан аввал “Пахтакор”нинг ушбу мусобақадаги тўпурарлари билан таништириб ўтамиз.

Ҳозирга қадар Зайниддин Тожиев ушбу турнирда "Шерлар" сафида энг кўп гол муаллифига айланган - 13та. Игорь Сергеев ҳисобида эса 12 гол мавжуд. Анвар Солиев 9, Сервер Жепаров 8, Леонид Кошелев ва Одил Аҳмедов ҳисобига эса 7тадан тўп ёзилган. Қуйида ушбу мусобақада "Пахтакор" учун 3 ва ундан кўп гол урган футболчилар рўйхати билан танишинг.

13 - Зайниддин Тожиев

12 - Игорь Сергеев

9 - Анвар Солиев

8 - Сервер Жепаров

7 - Леонид Кошелев, Одил Аҳмедов

5 - Александр Гейнрих

4 - Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан

3 - Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Гочгули Гочгулиев, Кахи Махарадзе.

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйнаган футболчилари рўйхати эса қуйидагича.

"Шерлар" сафида Игнатий Нестеров ОЧЛ баҳсларида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлиб турибди.

Нестеров жами 44 беллашувда иштирок этган. Асрор Алиқулов 41 баҳсда майдонга тушган бўлса, Станислав Андреевда 38та шундай ўйин мавжуд. Фаолиятини давом эттираётганлар орасида Егор Кримец энг кўп ўйинда қатнашган - 25та.

"Пахтакор" сафида Чемпионлар Лигасида 25 ва ундан кўп ўйинда майдонга тушган футболчилар рўйхати билан танишинг.

44 - Игнатий Нестеров

41 - Асрор Алиқулов

38 - Станислав Андреев

37 - Илҳом Суюнов

35 - Анвар Солиев, Владимир Козак

34 - Темур Кападзе

33 - Владислав Кирьян

32 - Сервер Жепаров, Игорь Сергеев

31 - Шерзод Каримов, Зайниддин Тожиев

29 - Леонид Кошелев

27 - Жалолиддин Машарипов

26 - Камолиддин Тожиев, Александр Гейнрих

25 - Одил Аҳмедов, Егор Кримец.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz