Қайднома

Қидирув

Ҳаммасига COVID сабабчи

Ҳаммасига COVID сабабчи

  13.04.2021 12:08
  0
  134
Ҳаммасига COVID сабабчи

Колумбиянинг «Рионегро Агилас» клуби COVID-19 туфайли мамлакат чемпионатидан ўрин олган «Бояко Чико»га қарши учрашувга тўлиқ таркибни жамлай олмади.

Жамоада 21 кишида коронавирус аниқланган. Шундан 16 нафар футболчилардир. Бундан ташқари, олти нафат футболчи жароҳат туфайли сафдан чиққан. Шунга қарамай, клуб ёшлар жамоаси футболчиларини «заявка»га кирита олмади.

«Рионегро Агилас» мамлакат футбол федерациясидан ўйинни кўчиришни сўраган. Бироқ ижобий жавоб олмаган.

Натижада жамоа «Бояка Чико»га қарши учрашувни етти нафар футболчи билан бошлади. Улардан икки нафари дарвозабондир.

«Рионегро» олий дивизионда қолиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа майдонга иккита баннер билан тушди. Биттасида ҳалол ўйин борасида ёзилганди. Иккинчисида эса «Ҳаёт ҳамма нарсадан мухим» деган ёзув бор эди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 57-дақиқада «Бояко Чико» ҳисобни очди. Кейинчалик яна иккита гол урди. Шундан сўнг «Рионегро»нинг яна бир футболчиси жароҳат олди. Натижада ўйин муддатидан олдин якунланди. ФИФА қоидаларига кўра, учрашувда камида етти нафар футболчи иштирок этиши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz