Қайднома

Қидирув

Райола «Боруссия» фикрига қўшилмайди

Райола «Боруссия» фикрига қўшилмайди

  13.04.2021 12:53
  0
  146
Райола «Боруссия» фикрига қўшилмайди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райоланинг фикрича, жамоа мавсум якунланганидан сўнг норвегиялик футболчини сотиб юбориши керак. Унинг айтишича, айни пайтда Холандга Европанинг деярли барча топ клублари қизиқмоқда.

«Дортмундда бўлдим. «Боруссия» спорт директори Михаэль Цорк улар Эрлингни сотиш ниятида эмасликларани айтди. Уларнинг қарорларини хурмат қиламан. Лекин бу фикрга қўшиламан дегани эмас. «Боруссия» билан ўртамизда ҳеч қандай жанг йўқ»,-деди Райола Sport1 нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Холанд «Боруссия» сафида 2020 йилнинг январидан буён тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилда ниҳоясига етади. 20 ёшли футболчи дортмундликлар сафида 52та ўйин ўтказиб, 49та гол урди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz