Қайднома

Қидирув

“Шўртан”нинг мувафаққиятсизликларига ким сабабчи?

“Шўртан”нинг мувафаққиятсизликларига ким сабабчи?

  13.04.2021 16:00
  0
  132
“Шўртан”нинг мувафаққиятсизликларига ким сабабчи?

Бир вақтлар миллий чемпионатимиз юқори дивизионида ҳам ўзига яраша номга эга бўлган Ғузорнинг “Шўртан” клубида ҳозир вазият жуда ачинарли. Клуб молиявий инқироз ва шунинг оқибатида келиб чиққан чекловлар туфайли Про лигада ҳам муносиб иштирок этишга қийналмоқда. Аммо, ЎзПФЛ раҳбарлари клуб тақдирига бефарқ эмас ва ташкилот директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида “Шўртан” ҳақида қуйидагича пост жойлади.

“Шўртан футбол клуби ортда қолган тўрт турнинг 2 тасида йирик мағлубиятлар қабул қилиб олди.

Боиси, ФИФА тақиқи сабаб Шўртан йил аввалида янги футболчилар билан шартнома имзолай олмади. Шунингдек, борларини сақлаб қолишнинг ҳам имкони бўлмади. Ўз-ўзидан Шўртан деярли малакага эга бўлмаган футболчилар билан ўйнашга мажбур.

Ҳаммасига сабаб ўша Виталий Варивончик ва Игорь Криушенко билан ишланган йиллар. Клубнинг бугунги раҳбарияти мана шу ишга чек қўйишига оз қолди. Бу борада биз Шўртанга қўлимиздан келганича ёрдам берамиз.

Олдинда кўплаб қарздор клубларимизни шу тақдир кутади ва биз бу ишни ФИФА ёрдамисиз амалга оширамиз. Клублар янги футболчиларга миллионлар таклиф қилишдан аввал ўз академияларини шакллантиришни ўйлашлари шарт бўлади. Ёки бўлмаса ўзаро олди-бердилар вақтида бажарилиши лозим. Ҳозир клубларимизнинг деярли ярми бир-бирига қарздор. Ўша кунги постда айтганимиздек, ака-укалар тайёр пулни оталаридан олиб ҳам яна бир-бирларига қарз бўлиб қолишган” – деди Имомхўжаев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz