Қайднома

Қидирув

Месси, Кейн, Салаҳ “ПСЖ” Мбаппенниг ўрнига кимни танлайди?

Месси, Кейн, Салаҳ “ПСЖ” Мбаппенниг ўрнига кимни танлайди?

  13.04.2021 17:30
  0
  140
Месси, Кейн, Салаҳ “ПСЖ” Мбаппенниг ўрнига кимни танлайди?

AS нашрининг хабарига кўра “ПСЖ” Килиан Мбаппенинг жамоани тарк этишига тайёрланмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, парижликлар 22 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтириш борасида ҳалигача келишувга эриша олмаган. Мбаппе қарорини мавсум якунида эълон қилиши кутилмоқда. Килиан катта эҳтимол билан клубни тарк этади.

Қайд этилишича, Париж клуби раҳбарияти ва бош мураббий Маурисио Почеттино Мбаппе клубни тарк этган тақдирда, ҳужум чизиғига Лионел Месси, Ҳарри Кейн ва Муҳаммад Салаҳ номзодини кўриб чиқмоқчи. Клуб спорт директори Леонардо эркин агентга айланадиган Месси номзодига тўхталган бўлса, Почеттино собиқ шогирди Кейнни Парижга олиб келмоқчи. Салаҳ эса клуб раҳбариятининг хоҳиши эканлиги айтилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz