Қайднома

Қидирув

Диёр Имомхўжаев: “Бизда тарафкашлик ёки адолатсизликка ўрин йўқ”

Диёр Имомхўжаев: “Бизда тарафкашлик ёки адолатсизликка ўрин йўқ”

  13.04.2021 14:15
  0
  472
Диёр Имомхўжаев: “Бизда тарафкашлик ёки адолатсизликка ўрин йўқ”

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси Навбаҳор — Пахтакор учрашуви борасида чиқарган қароридан сўнг ЎзПФЛ бош диретори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналига қуйидагича пост жойлади.

“FootWeek лойиҳасининг Навбаҳор — Пахтакор ўйинига аталган қисмини кўриб чиқдим. Сизга ҳам тавсия қиламан.

Бу ердаги муҳим нуқталардан бири вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг учрашувни қандай томоша қилиб бориши, футболчиларни қандай таниши ва жамоадаги муҳит ҳақида қанчалик билиши. Футболчиларни таништириш маросимидаги каби клубни Реалга қиёслаш яна бир бор айтилган. Бирор жамоа Реалга ўхшаса албатта зўр. Чунки клуб жуда кучсизланган ҳолида ҳам класикони ўз фойдасига ҳал қилиши ёки Ливерпулни ўз услубида ютавериши, индамай чемпионлик учун курашиб юравериши мумкин.

Водийгача йўллар ҳам, водий таомлари ҳам, водийдаги футбол ва унинг атмосфераси ҳам гўзал. Бизнинг вазифамиз мана шу гўзалликка доғ туширмаслик.

Барча футбол ихлосмандларидан Рамазон ойида гина ва қудратларни унутишни сўрайман. Биз барчамиз бир йўналишда бирлашганимизда кучмиз. Сизни ишонтириб айтаманки, мен раҳбарлик қилаётган ташкилотда тарафкашлик ёки адолатсизликка ўрин йўқ. Биз бундай ишлардан қўрқамиз. Ва албатта талаб ҳамма учун баробар эканини ҳам айтамиз. Муҳими юзимиз Ўзининг олдида ёруғ бўлиши, қолган ҳаммаси ўткинчи нарсалар.

Ҳар бир оилада ҳарактери ўзгача, бошқаларникига ўхшамайдиган кимдир бўлади. Оила уни борича қабул қилишга интилади. Биз Навбаҳорни шундай яхши кўрамиз. Ва у ҳам қолганлар каби шу оила аъзоси эканини унутмаслиги керак”, - деган Имомхўжаев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz