Қайднома

Қидирув

Васкес «Севилья»дан кетади

Васкес «Севилья»дан кетади

  14.04.2021 00:34
  0
  183
Васкес «Севилья»дан кетади

«Севилья» ярим ҳимоячиси Франко Васкес мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этади. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг «твиттер»даги саҳифасида эълон қилди.

Хабарларга кўра, аргентиналик футболчи А Серияга қайтиш истагида экан. 32 ёшли футболчининг «Севилья» билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Жорий мавсумда Васкес андалусияликлар сафида 17та учрашув ўтказиб, битта гол урди.

Умуман олганда у «Севилья»да 2016 йилдан бери ўйнарди. Унга қадар «Палермо» шарафини ҳимоя қилган. Италия клуби Васкесни 2012 йили Аргентинанинг «Бельграно» клубидан сотиб олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz