Қайднома

Қидирув

Барчаси ОЧЛ ҳақида: Барчаси "Пахтакор" ва АГМКни қўлида...

Барчаси ОЧЛ ҳақида: Барчаси "Пахтакор" ва АГМКни қўлида...

  14.04.2021 04:40
  0
  270
Барчаси ОЧЛ ҳақида: Барчаси

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўтган ҳафта старт олган ОЧЛнинг янги мавсуми ҳақида навбатдаги маълумотларни тақдим этди. Ушбу фактлар Ўзбекистон клублари иштирокига бефарқ қарамайдиганлар учун айни муддао, албатта.

* * *

- АГМКнинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиққани бир қатор ижобий жиҳатларни ўз ичига олади, улардан бири - ОФК клублар рейтинги. Гап шундаки, ОФК кубогидаги ҳар бир ғалаба мамлакат жамғармасига 1та очко олиб келади, бу ОЧЛдаги ғалаба улушидан 3 баравар камдир. Яъни «Насаф»нинг ОФК кубоги гуруҳ бос­қичидаги 3та ғалабаси кўпи билан 4 очко келтиради: 3 - ғалабалар учун, 1 - «плей-офф»га чиққани учун. АГМК энди шу 4 очкони 2та ўйинда таъминлаши мумкин - биттасида ғалаба қозониб, иккинчисида дуранг қайд этса, кифоя. Бундан ташқари, олмалиқликларда кўпроқ очко жамғариш учун гуруҳ босқичида яна 4та ўйин бор. Дарвоқе, Ўзбекистон рейтингда 4-ўринни сақлаб қолиши учун «Пахтакор» ва АГМК­нинг БАА вакиллари - «Шаржа» ва «Шабаб Ал-Аҳли»га қарши кечадиган ўйинлари алоҳида аҳамият касб этади. Агар жамоаларимиз амирлик вакилларидан юқорироқ ўринни эгалласа, 2023 йил учун «2+2» квотаси кафолатланади. Тўғри, эндиликда «Пахтакор» гуруҳида рейтинг нуқтаи назаридан яна бир принципиал рақиб бор - Ироқнинг «Ал-Қува Ал-Жавия»си. Шундай экан, энди барчаси клубларимизнинг ўзига боғлиқ.

* * *

- ОЧЛ гуруҳ босқичи стартига бир ҳафта қолган паллада ОФК Гоада ўтадиган «Е» гуруҳи ўйин­лари вақтига ўзгартириш киритди. Аввалига ўйинлар соат 17:00 ва 20:30га белгиланган бўлса, энди рақамлар мос равишда 20:00 ва 22:30га алмашди. Бундан мақсад - «Персеполис», «Ал-Райян» ва «Ал-Ваҳда» футболчиларига Рамазон ойида ифторликдан кейин майдонга тушиш имконини бериш.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz