Қайднома

Қидирув

Питер Хюистра: "Руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ўйинларга тайёр бўлишимиз лозим"

Питер Хюистра: "Руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ўйинларга тайёр бўлишимиз лозим"

  13.04.2021 22:00
  0
  463
Питер Хюистра:

Хабарингиз бор эртага мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ОЧЛ гуруҳ босқичилаги учрашувларини бошлайди. Биринчи турдан ўрин олган "Трактор"га қарши беллашувдан аввал “Пахтакор” бош мураббий Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец матбуот анжуманида иштирок этишди.

Хюистра: - Барчага хайрли кун. Келаси икки ҳафта жуда тиғиз бўлади ва барчага омад тилайман. Жамоаларни 15 кунда ўйналадиган 6 учрашув кутмоқда. Бу ҳаяжонли бўлади. Биз чемпионатни бошлагандан кейин бу ерга келдик. Умид қиламанки, биз синовга тайёрмиз. Эртага "Трактор"га қарши ўйин билан турнирни бошлаймиз. Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади. Техник ва тактик тарафдан яхши ўйин кўрсатишади.

Кримец: - Хайрли кун. Чемпионлар Лигасининг янги бошланаётган мавсуми билан барчани табриклайман. Эртанги рақибимизни жиддий ўргандик, беллашувга яхши тайёрландик. Ўзбекистонда мавсумни бошлашга улгурдик. Яхши ҳолатга кириб олдик деб ўйлайман ва эртага мусобақани ғалаба билан бошлашга интиламиз.


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz