Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. «ПСЖ» ва «Челси» яримфиналда, амалдаги чемпион эса...

ЕЧЛ. «ПСЖ» ва «Челси» яримфиналда, амалдаги чемпион эса...

  14.04.2021 09:46
  0
  299
ЕЧЛ. «ПСЖ» ва «Челси» яримфиналда, амалдаги чемпион эса...

Кеча тунда ўтказилган учрашувлардн сўнг Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналга чиққан икки жамоа номи маълум бўлди. 

«Бавария» Париждаги жавоб баҳсида Шупо-Мотинг томонидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонди, аммо сафардаги голлар «ПСЖ»ни кейинги босқичга олиб чиқди (биринчи учрашув 3:2).

Лондоннинг «Челси» клуби эса «Порту»га қарши жавоб учрашувида ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлди. Лекин Тухел шогирдлари дастлабки беллашувдаги икки гол ҳисобига турнирдаги юришини давом эттирадиган бўлди. 

Маълумот учун, ПСЖ клуби ярим финалда «Боруссия» Д — «Манчестер Сити» (1:2) ғолиби билан тўқнаш келади. “Челси” эса «Ливерпуль» — «Реал» (1:3) жуфтлигида ғалаба қозонган жамоага қарши финал йўлланмаси учун курашади.

ЕЧЛ, 1/4 финал, 13 апрель

ПСЖ — Бавария 0:1
Гол:
Шупо-Мотинг (40).
ПСЖ – Навас, Дагба, Диалло (Баккер, 58), Кимпембе, Паредес, Данилу Перейра, Гуйе, Дракслер (Кен, 73), Ди Мария (Эррера, 88), Мбаппе, Неймар. 
Бавария – Нойер, Боатенг, Люка Эрнандес, Павар, Алаба, Мюллер, Киммих, Коман, Сане, Шупо-Мотинг (Хави Мартинес, 85), Дэвис (Мусиала, 71).
Огоҳлантиришлар: Алаба (52), Дагба (55), Мюллер (68), Эррера (90)
Биринчи ўйин — 3:2.

Челси — Порту 0:1
Гол:
Тареми (90+3).
Челси – Менди, Чилуэлл, Рюдигер, Силва, Жеймс, Пулишич, Жоржиньо, Ҳавертц (Жиру, 90+2), Канте, Маунт (Зиёш, 86), Аспиликуэта. 
Порту – Марчесин, Пепе, Мбемба, Сануси, Манафа (Нану, 75), Отавио, Сержиу Оливейра (Фабиу Виейра, 84), Марега (Эванилсон, 75), Урибе, Корона (Диас, 75), Груйич (Тареми, 63).
Огоҳлантиришлар: Сержиу Оливейра (46), Корона (74), Пепе (82), Диас (88), Тареми (90+5).
Биринчи ўйин — 2:0.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz