Қайднома

Қидирув

Бугун "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 103-ўйинини ўтказади

Бугун "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 103-ўйинини ўтказади

  14.04.2021 11:00
  0
  347
Бугун

Бугун "Шерлар" Осиё Чемпионлар Лигаси-2021нинг биринчи турида турнирдаги 103-баҳсда майдонга тушишади.

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 102 беллашув ўтказиб, 47 ғалаба, 19 дуранг ва 36 мағлубият қайд этган ("Ал Ҳилол" билан ўтган йилги ўйинлар ҳисобдан чиқариб ташланган). Тошкентликлар рақиб дарвозасига 143 тўп киритиб, ўз дарвозасидан 129 гол қўйиб юборган ва 160 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 19 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса "Пахтакор" жами 118 беллашувда майдонга тушиб, 54 ғалаба, 21 дуранг ҳамда 43 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 186 марта ишғол қилиниб, 163 гол ўтказилган.


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz