Қайднома

Қидирув

Гасперинини 20 кундан 6 ойгача дисквалификация кутмоқда

Гасперинини 20 кундан 6 ойгача дисквалификация кутмоқда

  14.04.2021 12:00
  0
  488
Гасперинини 20 кундан 6 ойгача дисквалификация кутмоқда

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра «Аталанта» бош мураббийи Жан Перо Гасперини допинг текширувчисини ҳақорат қилгани учун 20 кунга четлаштирилиши мумкин.

Гап шундаки, февраль ойи бошида мутахассис инспектор Пьерфилиппо Лавиани билан жанжаллашди, у жамоанинг машғулотлар базасига огоҳлантиришсиз ташриф буюрди. Гасперини антидопинг тизимига қарши чиқди.

Қайд этилишича, Лавиани антидопинг кодексининг қоидаларига риоя қилмагани сабабли тегишли ташкилотдан мураббийни ўз вазифаларини деярли уч ҳафта давомида тўхтатиб қўйишни талаб қилган.

Гасперини эса айбини тан олишдан бош тортди. Агарда Лавианининг гаплари ўз тасдиғини топса Гасперини олти ойгача дисквалификация билан жазоланиши мумкин. Тахминларга кўра Гасперини Италия кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин. Эслатиб ўтамиз мазкур турнирда «Аталанта» 19 май куни «Ювентус» га қарши майдонга тушади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz