Қайднома

Қидирув

Диего Марадона ҳаётининг сўнгги олти йилида яқинларига 5 миллион доллар сарфлаган

Диего Марадона ҳаётининг сўнгги олти йилида яқинларига 5 миллион доллар сарфлаган

  14.04.2021 14:00
  0
  344
Диего Марадона ҳаётининг сўнгги олти йилида яқинларига 5 миллион доллар сарфлаган

Афсонавий футболчи Диего Марадона сўнгги олти йил ичида оиласи ва дўстларига 5 миллион долларга яқин маблағ сарфлади, деб хабар беради La gazzetta dello sport.

Маълум қилинишича, фақатгина 2014 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда аргентиналик афсонанинг қариндошлари ва дўстларига хайрия маблағлари 4,6 миллион долларни ташкил этган. Марадона автомобиллар, квартиралар, таътил, тиббий суғурта, мутахассисларга ташриф, озиқ-овқат харажатлари, сартарошлик ва гўзаллик салонлари ва хатто телефон ҳисоби учун тўловларни тўлаган.

Марадона 25 ноябрь куни сурункали юрак етишмовчилиги туфайли келиб чиққан ўткир ўпка касаллиги натижасида вафот этди. Марадонанинг юрагида кенгайган кардиомиопатияни - юрак камераларининг кенгайишига олиб келадиган ва кўплаб сабабларга эга бўлган касаллик аломатларини аниқладилар. Марадонанинг юраги одатдагидан икки баравар катталашиб кетгани айтилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz