Қайднома

Қидирув

Лука Модрич: «Реал» да бахтлиман

Лука Модрич: «Реал» да бахтлиман

  14.04.2021 18:00
  0
  145
Лука Модрич: «Реал» да бахтлиман

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич «қаймоқранглилар» билан ёзда якунига етадиган шартнома борасидаги вазият ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Музокаралар яхши кетмоқда. Мен бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Мен доимо «Реал» да ўйнашни давом эттиришни истаётганимни, бу ерда бахтли эканимни ва келаси мавсумда ҳам клубда ўйнашга умид қилишимни айтганман», - дея Модричнинг сўзларини келтирган Goal.com.

Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилиб келади. Қироллик клуби таркибида хорват футболчиси икки марта Испания чемпиони бўлди, мамлакат Кубоги ва учта Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек тўртта Чемпионлар Лигаси, учта УЕФА Суперкубоги ва тўртта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Ушбу мавсумда 35 ёшли ярим ҳимоячи Ла лигада 29 учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz