Қайднома

Қидирув

Машҳур футбол ҳаками Ховард Уэбб немис ҳамкасбига уйланди

Машҳур футбол ҳаками Ховард Уэбб немис ҳамкасбига уйланди

  14.04.2021 18:40
  0
  278
Машҳур футбол ҳаками Ховард Уэбб немис ҳамкасбига уйланди

Машҳур футбол ҳаками Ховард Уэбб германиялик ҳамкасби Бибиана Штайнхаусга уйланди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

2003 йилдан 2014 йилгача Уэбб Англия Премер-лигасида хизмат қилди. 2005 йилда инглиз ҳаками ФИФА ҳакамлари рўйхатига киритилган. Уэбб 2010 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатларида ишлаган ва 2009/10 йилги Чемпионлар Лигаси финал ўйинида «Бавария» 0: 2 «Интер» баҳсида ишлаган.

Унинг рафиқаси Штайнхаус Европанинг энг яхши чемпионатларидан бири - Бундеслига иши ишониб топширилган биринчи аёл ҳакам бўлди. Бибиана бош ҳакам сифатида кариерасини 2020 йилда якунлаган, аммо VARда ишлашни давом эттирмоқда.

Тўй коронавирус чекловлари туфайли меҳмонлар ёки гувоҳларсиз ўтказилди.

«Биз ниҳоятда бахтлимиз», деб тан олди Бибиана.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz