Қайднома

Қидирув

Бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичидан нечта жамоа «плей-офф» раундига чиқади?

Бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичидан нечта жамоа «плей-офф» раундига чиқади?

  15.04.2021 03:33
  0
  197
Бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичидан нечта жамоа «плей-офф» раундига чиқади?

Бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичидан нечта жамоа «плей-офф» раундига чиқади? Табиийки, бу савол кўпчиликни қизиқтаради. Зеро, бу мавсумдан эътиборан ОЧЛ иштирокчилари сони оширилди. Аниқроқ айтсак, энди турнир гуруҳ босқичида олдингидек 32та эмас, 40та жамоа иштирок этади.
Демакки, гуруҳлар сони 10тага ошди - «Ғарб» ва «Шарқ» минтақаларидан 5тадан квартет. ОЧЛ янги регламентига мувофиқ, якунда гуруҳ ғолиблари, шунингдек, ҳар икки минтақадан 3тадан энг яхши кўрсаткичга эга 2-ўрин соҳиблари курашни давом эттиришади. Хуллас, «Ғарб» минтақасидан 8та «плей-офф» раундига ўтади. Эслатма, олдинги мавсумларда гуруҳда 1-2-ўринларни эгаллаган клублар нимчорак финалга йўл оларди. Энди бироз қийин, демакки, кураш янада кескинлашса керак. Бу тизимда жамоалар ўз гуруҳидаги ўйинлардан ташқари, бошқа квартетлардаги умумий ҳолатни ҳам кузатиб боришга мажбур.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz