Қайднома

Қидирув

«Узрепорт ТВ» энди Осиё футболига ҳам эътибор қаратади...

«Узрепорт ТВ» энди Осиё футболига ҳам эътибор қаратади...

  15.04.2021 05:35
  0
  190
«Узрепорт ТВ» энди Осиё футболига ҳам эътибор қаратади...

«УЗРEПОРТ ТВ» телеканали миллионлаб мухлислар талаб-истакларини инобатга олиб, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда ўзбек клублари иштирокидаги расмий халқаро мусобақалар (ЖЧ саралаши, Осиё кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари, ОЧЛ ва ОФК кубоги) ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотиб олди. Эндиликда юртимиздаги мухлислар миллий ҳамда U-23 терма жамоамизнинг ЖЧ саралаши ва Осиё чемпионатидаги ўйинлари, шунингдек, қитъа кубоги, клубларимизнинг ОЧЛдаги иштирокини севимли шарҳловчилари билан «УЗРEПОРТ ТВ» ҳамда «ФУТБОЛ ТВ» телеканаллари жонли эфирида томоша қилиш имкониятига эгалар. Маълумот учун, келаси йил тақвимига киритилган U-23 тоифасидаги Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Шунингдек, футзал мухлислари ҳам шу телеканаллар орқали Осиё чемпионати финал босқичларини кузатишлари мумкин. Яна аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинлари ҳам «УЗРEПОРТ ТВ» ва «ФУТБОЛ ТВ»да намойиш этилади.

«УЗРEПОРТ ТВ» телеканали томонидан трансляция ҳуқуқи сотиб олинган мусобақалар

1) Осиё кубоги-2023;

2) ЖЧ-2022|ОК-2023 саралаши сўнгги босқичи;

3) U-23 тоифасидаги Осиё чемпионати (2022 ва 2024 йиллар);

4) Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2022;

5) ОФК «Бирдамлик кубоги»-2024;

6) ОЧЛнинг 2021, 2022, 2023 ва 2024 йиллардаги мавсуми (гуруҳ босқичи, «плей-офф» раундлари ва финал);

7) ОФК кубогининг 2021, 2022, 2023 ва 2024 йиллардаги мавсуми (гуруҳ босқичи, «плей-офф» раундлари ва финал);

8) U-20 тоифасидаги Осиё чемпионати-2023 финал босқичлари;

9) U-17 тоифасидаги Осиё чемпионати-2023 финал босқичлари;

10) Аёллар ўртасидаги U-20 Осиё чемпионати-2022 ва 2024 финал босқичлари;

11) Аёллар ўртасидаги U-17 Осиё чемпионати-2022 ва 2024 финал босқичлари;

12) Футзал бўйича Осиё чемпионати-2022 ва 2024 финал босқичлари;

13) Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати-2021, 2022, 2023 ва 2024 финал бос­қичлари.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz