Ҳозиргина, Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувидан ўрин олган “Пахтакор” – “Тракторсози” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
Қизиқарли курашлар ва голларга бой ўтган баҳснинг илк дақиқалари “Пахтакор” устунлиги остида ўтган бўлсада вакилларимиз юзага келган вазиятлардан самарали фойдалана олишмади. Кейинчалик эронликларда ҳам қулай вазиятлар содир бўла бошлади аммо томонлар биринчи бўлимда гол ура олишмади.
Иккинчи бўлим эса “Тракторсози”нинг устунлиги остида бошланди ва 52 – дақиқада вакилларимиз дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мазкур вазиятда ҳакам тўп Анзур Исмоиловнинг қўлига тегди деб баҳолади ва “нуқта”ни кўрсатди. Эронлик футболчи эса вазиятни голга айлантириб учрашувда ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса рақиблар яна бир ҳавфли ҳужумни голга айлантиришди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйишди. Бир қарашда ўйин тақдирини хал қилгандек кўринган мазкур голдан кейин “Пахтакор” футболчилари “уйғонишди” ва кетма-кет Черан, Муҳитдинов ва Алижонов киритган голлар эвазига супер камбек намойиш этиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо барибир мазкур учрашувда ғалаба қозониш вакилларимизга насиб этмади. Сабаби, 85 – дақиқада тошкентликлар дарвозасига яна пенальти белгиланди ва табризликлар бугунги учрашувни жанговар дуранг билан якун топишини таьминлашди.
ОЧЛ гуруҳ босқичи. 1-тур
"Пахтакор" 3:3 "Тракторсози"
Гол: 0:1 - Дежага (пенальти) 53, 0:2 Аббосзода 56, 1:2 - Черан 69, 2:2 - Муҳитдинов 75, 2:3 - Эркинов 81, 3:3 Аббосзода 85.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев 57), Анзур Исмоилов, Кримец (С), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов 68), Турғунбоев ( Эркинов 57), Рашидов (Холматов 68), Черан, Дердийок.
Захира: Суюнов, Иминов, Чобанов, Темиров, Аъзамов, Азмиддинов.
"Тракторсози": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Акбар Имани (Ҳамид Буҳамдан 79), Пейман Бобойи, Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Ашкан Дежага (Муҳаммад Қодирий 79), Муҳаммад Аббосзода (Амин Асади 87), Милад Фахриддини.
Захира: Ҳабиб Фараббоси, Масъуд Шожаий, Абулфазл Раззоқпур, Саид Васеи, Муҳаммад Хуррам, Пейман Кешаварзи, Муҳаммад Муслимипур.
Ҳакамлар: Жумпеи Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Абу Бакр Амри (Оман), Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).
Назоратчи: Жассим Муҳаммад (Қатар).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20