Қайднома

Қидирув

Йович ёзда «Реал»га қайтади

Йович ёзда «Реал»га қайтади

  15.04.2021 17:37
  0
  226
Йович ёзда «Реал»га қайтади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Лука Йович мавсум якунида «Қироллик клуби»га қайтади. Бу ҳақда футболчининг севгилиси София Милошевич айтиб ўтди. Унга кўра, у ва Лука бир неча ойдан сўнг Франкфуртдан жўнаб кетишади.

Йович ҳозирда Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасида ижарада. Немисларда футболчини тўлиқ сотиб олиш имконияти йўқ ва «Реал» билан музокара ўтказишни режалаштирмаяпти ҳам.

«Қаймоқранглилар» эса ҳали футболчи борасида бир қарорга келишгани йўқ. «Бланкослар» сербни трансферга қўйиши ҳам истисно қилинмайди. 23 ёшли ҳужумчига «Милан» каби кўплаб йирик жамоалар қизиқиш билдиришмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz