Қайднома

Қидирув

Ватцкенинг кескин муносабати...

Ватцкенинг кескин муносабати...

  15.04.2021 20:40
  0
  207
Ватцкенинг кескин муносабати...

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бошқарув кенгаши раиси Ханс-Йоахим Ватцке вингер Жейдон Санчо ва ҳужумчи Эрлинг Холанд атрофидаги трансфер миш-мишларига кескин муносабат билдирди.

«Бундан жуда чарчадим. Ўтган ёзда Англия ва Европада ҳамма, ҳар бир журналист, ҳамма Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед» ёки бошқа жойда ўйнайди деб айтганди. Аммо у ҳамон «Боруссия»да ўйнамоқда.

Энди эса ҳамма Эрлинг Холанд кейинги мавсумни «Реал» ёки «Барcелона» ёки яна бошқа бир жойда бошлайди деб ёзишмоқда.

Ҳақиқатни аниқлашнинг ягона усули - 1 сентябрдан кейин унинг қайси клубда эканлигини кўриш. Ўйлайманки, у қаерда ўйнашини биламан ва бу борада бошқа айтадиган гапим йўқ», - дея мутахассис сўзларини келтиради BBC Sport.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz