Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - АГМК превью

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - АГМК превью

  15.04.2021 17:05
  0
  532
ОЧЛ.

Хабарингиз бор Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги ўзининг илк ўйинини Осиё гиганти, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўтказади.

"A" гуруҳида Қосимов шогирдлари Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол", БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоалари билан тўқнаш келади.

Эътиборга молик тарафи, мазкур "квартет"даги икки жамоа, яъни "Истиқлол" ва АГМК учун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебют иштирок. "Ал Ҳилол" эса ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашиш бўйича мутлақ рекордчи (19) саналади.

Бўлажак рақиб ОЧЛда энг кўп ғолибликни қўлга киритиш бўйича ҳам пешқадамлардан бири. "Ал Ҳилол" "Поханг Стиллерз" каби мазкур мусобақада 3 маротаба ғолиб чиққан.

"Ал Ҳилол"ни ўтган йил якунидан бошлаб бразилиялик Рожерио Микале бошқармоқда. Бразилия Олимпия терма жамоаси билан Рио-2016 олимпиадаси чемпиони бўлган мутахассис қўл остида жамоа айни пайтда Саудия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

"Ал Ҳилол" сафида юқори малакали топ даражадаги жаҳон футболи юлдузлари ҳаракат қилишади. ОЧЛда легионерларга қўйилган лимит туфайли "Ал Ҳилол" мусобақага Себастьян Жовинко, Куэллар Густаво ва Курди Амири каби футболчиларни рўйхатдан ўтказмади. Жамоа Бафетими Гомис, перулик Андре Каррильо, аргентиналик Лусиано Вьетто ва Жан Хён Суни ОЧЛ рўйхатига киритган. Шунингдек, жамоанинг қолган чизиқ вакиллари Саудия Арабистони терма жамоаси аъзолари ҳисобланади.

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашадиган Ўзбекистоннинг 7-жамоаси айланади.

Олмалиқликлар учун бўлажак беллашув ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебют баҳс бўлса, мусобақа доирасидаги умумий ҳисобдаги тўртинчи ўйинга айланади. Ҳозирча плей-офф доирасидаги ўтказилган 3 ўйиндан 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz