Қайднома

Қидирув

Эҳсони Паншанбе: “Мухлисларнинг мададларини ҳис этган ҳолда ўйнаймиз”

Эҳсони Паншанбе: “Мухлисларнинг мададларини ҳис этган ҳолда ўйнаймиз”

  16.04.2021 13:40
  0
  475
Эҳсони Паншанбе: “Мухлисларнинг мададларини ҳис этган ҳолда ўйнаймиз”

Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тожикистонлик маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак рақибимиз “Турон” Суперлиганинг янги иштирокчиси ва турнир жадвали аутсайдери бўлса-да, ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш лозим.

Боиси, рақибни менсимаслик яхшиликка олиб келмайди. Сўнгги ўйинларда ижобий натижага эриша олмадик. Шу боис, бўлажак баҳсда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. 

Мазкур ўйин мухлисларсиз ўтказилиши боис, жамоамизга ойнаи жаҳон орқали мухлислик қиладиган барча ишқибозларнинг ғойибона қўллаб-қувватлашлари ва мададларини ҳис этган ҳолда, тўп суриб, уларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

Учрашув кескин курашлар остида, қизиқарли кечади, деган умиддаман. Таъкидлаганимдек, майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашамиз, деган умиддаман,  - деди  футболчи.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz