Қайднома

Қидирув

Валижон Раҳимов: «Мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз»

Валижон Раҳимов: «Мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз»

  16.04.2021 14:40
  0
  523
Валижон Раҳимов: «Мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз»

Осиё чемпионлар лигаси “А” гуруҳи 1-тур урашувидан сўнг АГМК посбони Валижон Раҳимов "Ал Ҳилол"га қарши кечган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор Рамазон ойининг биринчи жумаси барчамизга муборак бўлсин! АГМКнинг ОЧЛдаги илк қадами "Ал Ҳилол" билан бўладиган баҳсга тўғри келгани учун кўпчилик рақибнинг имкониятларини юқори баҳолаганди. Бу табиий ҳол, чунки "Ал Ҳилол" Осиёнинг номдор жамоаларидан бири. Жамоамиз эса дебютант сифатида дастлабки юришини бошлади. Муҳими, биз шундай номдор жамоа билан баҳсда ўзимизни йўқотиб қўймасдан хотиржам футбол ўйнадик. Кўплаб вазиятлар яратдик. АГМК жамоа сифатида бирдамлашиб кучли ва номдор рақиблар билан ҳам ўйнаш мумкинлигини исботлади. Муҳими, дастлабки қадамда мағлубиятга учрамадик ҳамда очкога эга чиқдик. Келаси ўйинларда Инша Аллоҳ ғалаба қозонишга ва мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз" – деди футболчи.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz