Қайднома

Қидирув

Холанднинг иштаҳаси карнай, аммо...

Холанднинг иштаҳаси карнай, аммо...

  16.04.2021 17:17
  0
  243
Холанднинг иштаҳаси карнай, аммо...

Хабарларда айтилишича, норвегиялик фуболчи йилига 35 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бундай талаблар 20 ёшли ҳужумчининг Европанинг исталган клубига ўтишини шубҳа остига қўяди.

Олдинроқ Холанднинг вакиллари «Реал» директори Хосе Анхел Санчес ва «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан музокара ўтказган эди. Шу билан бирга, Испаниянинг ҳар иккала клуби билан ҳам алоқани норасмий тарзда олиб борди ва шу сабабдан молиявий масалалар ҳали муҳокама қилинмаган эди.

Бир неча ой давомида инглиз клубларидан бири ҳужумчига мурожаат қилди, аммо норвегиялик йилига 35 миллион евро олишни истаётганини билиб, музокаралардан воз кечди. «Барселона» ва «Реал» ҳам футболчига бундай маош беролмаслигини билишади.

Ла Лига клубларидан бирига ўтишни хоҳласа, Эрлинг ва унинг вакилларининг молиявий талабларини сезиларли даражада камайтириши керак.

«Боруссия» кейинги йилда Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқа олмаса ҳам, Ҳоландни қўйиб юбормоқчи эмас. Немис клуби футболчи билан ҳам, унинг агенти Мино Райола билан ҳам доимий равишда мулоқот қилиб турибди. Иложи борича дортмундликлар раҳбарияти футболчини таркибда сақлаб қолишмоқчи.

Форвард ушбу мавсумда Германия Бундеслигасида 23 ўйинда 21 та гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz