Қайднома

Қидирув

«Реал»да «тозалов»...

«Реал»да «тозалов»...

  17.04.2021 03:23
  0
  693
«Реал»да «тозалов»...

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар учун маблағ йиғиб олиш мақсадида бир қанча ўйинчиларини сотишни режалаштирмоқда.

Гарет Бэйл, Марсело ва Иско сингари юқори маош олувчи футболчилар клубни эркин агент сифатида тарк этишлари мумкин. Шунингдек, сотувга Альваро Одриосола, Лука Йович ва Мариано Диаслар ҳам қўйилади.

Шу ўринда бир нечта футболчилар: Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде, Мартин Эдегор ва Родриго Гоэс ҳар қандай ҳолатда ҳам сотилмайди, дея хабар берди Маrcа. «Реал» мазкур ўйинчиларни клубнинг келажакдаги фаолиятида асосий роль ўйнайди деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, жамоа етакчилари ҳисобланган Карим Бензема, Тибо Куртуа, Каземиро ва Тони Кроос ҳам сотилмайдиган ўйинчилар қаторига киритилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz