Қайднома

Қидирув

"Пахтакор"нинг Ироқ клубларига қарши статистикаси

"Пахтакор"нинг Ироқ клубларига қарши статистикаси

  17.04.2021 13:30
  0
  191

Аввал хабар берганимиздек БААнинг Шаржа амирлигида марказлашган ҳолда ўтказилаётган гуруҳ босқичининг 2-турида "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши ўйнайди. “Пахтакор” бугунгача Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 6 ўйинда майдонга тушган.

2003 йил "Ал-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби кузатилган. 2008 йил эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларда "Пахтакор" устунроқ эканини кўрсатган. Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган. 2019 йил айнан "Эйр Форс"га қарши Тошкентдаги плей-офф ўйинида жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Умумий 6 ўйинда 4 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 13 гол урилган ва 5 тўп ўтказиб юборилган.


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz