Қайднома

Қидирув

Питер Хюистра: "Ғалаба билан имкониятимизни яхшилаб олишни хоҳлаймиз"

Питер Хюистра: "Ғалаба билан имкониятимизни яхшилаб олишни хоҳлаймиз"

  17.04.2021 14:20
  0
  277
Питер Хюистра:

ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Эйр Форс" - "Пахтакор" ўйинидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистрага ҳимоячи Анзур Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: - "Эйр Форс" билан беллашувга яхши ҳозирлик кўряпмиз. Ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз яхши жамоа, юқори савиядаги футболчилари бор. "Шаржа"га қарши улар жуда яхши таассурот қолдиришди. Кейинги босқичга чиқиш учун эртанги баҳсда ғалаба имкониятимизни яхшилайди.

Икки йил олдин "Эйр Форс" билан плей-офф босқичида ўйнагандик. Бу жамоа сафида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоада қолган футболчилари ҳам бор. Ўшанда бир учрашувдан иборат тўқнашув эди. Бор кучни ўша ўйинга ташлаш мумкин эди. Ҳозир эса бошқача ҳолат. Гуруҳда жами олти беллашув ўйналади.

Захирадан туширилган футболчиларнинг фойдали ўйнагани жуда яхши. Бизда баҳсни ўзгартириш учун имконият бўлиши қувонарли. Тошкентдаги салқинроқ ҳаводан кейин бу ерда иссиқ ҳавода футбол ўйнаяпмиз. Бундай шароитда беш алмаштириш имкониятига эга бўлиш ёқимли. Қайси футболчилар бошланғич таркибда тушишини кейинроқ ҳал қиламан.

Исмоилов: Биз ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Насиб қилса ўзимиз хоҳлагандек ҳужумкор футбол кўрсатиб, ғалабага эришишни истаймиз. Рақиб кучли, уларни ҳурмат қиламиз. Аммо йигитлар билан ютуқ орқали имкониятимизни яхшилаб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Мусобақада кўплаб ўйинлар ўтказганман. Навбатдаги ўйинлар учун жамоавий бирдам бўлиб, машғулотларда тер тўкишда давом этиб, жипслашган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизга ишониб, бир-биримизни қўллаб қувватлашимиз зарур.


Манба: @pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz