Қайднома

Қидирув

Карантин қоидалари янада қатъийлаштирилди

Карантин қоидалари янада қатъийлаштирилди

  17.04.2021 16:00
  0
  184
Карантин қоидалари янада қатъийлаштирилди

Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Бугун Истиқлол стадионига мухлислар қайтади. Фақат...

...фақат карантин қоидалари энди янада қатъийлаштирилди. Пандемия шароитида мусобақалар ўтказиш учун биз бир йил аввал алоҳида Регламент ишлаб чиққандик. Эндиликда ундаги талаблар яна қайтади.

Ҳар бир мухлис стадионга маска билан ташриф буюриши, мухлислар стадионларга кираётганда уларнинг тана ҳарорати ўлчаниши, шунингдек, мухлислар стадионда ижтимоий масофа сақлаб ўтириши шарт. Футбол мухлисларининг кейинчалик ҳам футбол учрашувларини стадионлардан томоша қилишларида бу муҳим аҳамият касб этади.

Шундан келиб чиқиб, ҳар бир мухлис карантин қоидаларига амал қилиши ва ўз-ўзи учун жавоб бериб, ўзининг ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун қайғуришини, масалага жиддий ёндошишини сўраймиз. Карантин қоидаларига риоя қилмайдиган ва унинг талабларини қўпол равишда бузадиган клуб ёки стадион уй учрашувларини ўтказишдан маҳрум этилиши ҳам мумкин. Ҳозир биз ҳаммамиз ўзимизни энг яхши тарафдан кўрсатадиган вақт. Сизнинг қандай эканингиз камера орқали намоён бўлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz