Қайднома

Қидирув

Бендтнер Porscheсидан махрум бўлиши мумкин

Бендтнер Porscheсидан махрум бўлиши мумкин

  17.04.2021 17:08
  0
  192
Бендтнер Porscheсидан махрум бўлиши мумкин

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Никлас Бендтнернинг автомобили мусодара қилиниши мумкин. Чунки у етти марта йўл қоидасини бузган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.

27 апрель куни Бендтнер Копенгаген суди олдида жавоб беради. Айни пайтда унга беш марта гувоҳномасиз автомобил миниши ва иккита тезликни ошириш айби қўйилмоқда. Агар унинг барча айблари тасдиқланса, Никлас 270 минг евро турадиган Porshe Taycan Turbo S машинасидан махрум бўлади.

Бендтнернинг адвокати мижози тезликни оширганини тан олишини айтиб ўтди. Аммо гувоҳномасиз автомобил ҳайдаш айбини тан олмайди. Чунки унда Англияда олган гувоҳномаси бор. Бу хужжат билан Данияда машина ҳайдаш мумкин.

Бендтнер «Арсенал», «Ювентус» ва «Вольфсбург» жамоаларидаги фаолиятини билан танилган. Дания терма жамоаси сафида 2006-2018 йилларда фаолият олиб борган. 33 ёшли футболчининг сўнгги клуби «Копенгаген» бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz