Қайднома

Қидирув

Темурхўжа Абдухолиқов: “Биз жамоа сифатида ўсишга эришяпмиз”

Темурхўжа Абдухолиқов: “Биз жамоа сифатида ўсишга эришяпмиз”

  17.04.2021 18:45
  0
  167
Темурхўжа Абдухолиқов: “Биз жамоа сифатида ўсишга эришяпмиз”

“Локомотив” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумиси Темурхўжа Абдухолиқов Cоcа Cола Суперлигаси 6-тури доирасида «Бунёдкор» устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида гапирсангиз?

- Табриклар учун раҳмат. Ўз навбатида клуб мухлислари, шу ерда ишлаётган барчани, шунингдек, шу клуб учун қайғурадиганларни ҳам ғалаба билан табриклаб қоламан. Икки жамоа ҳам ўйинни эхтиёткорлик билан бошлади. Дастлабки бўлимда ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Аммо иккинчи бўлимда тезкор гол уриб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юбордик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳимояда бироз саросима бўлди. Лекин ҳимояда яхши ўйин намойиш қилдик. «Бунёдкор»ни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Асосийси - уч очко қўлга киритилди.

- Жамоа ғалабалар йўлига қайтаётганидан футболчилар Микаэл Секейранинг услубига мос тушмоқда, десак бўладими?

- Албатта. Клопп «Ливерпул»да совринлар қўлга киритиши учун бир неча йиллар керак бўлди. Сулшер ҳам бир неча йиллар ўтиб, «Юнайтед»да яхши жамоа шакллантирди. Ҳар сабр қилиш, мослашув учун вақт бериш керак. Биз жамоа сифатида, Микаэл Секейра эса мураббий сифатида ўсишга эришяпмиз.

- Голингизни чақалоққа бағишладингиз. Бу кимга аталганди?

- Бу Улуғбек ака эдилар. Шу орқали уни туғилган куни билан табрикладик. Ўйин пайтида бу эсдан чиққан экан. Жамоадошларимиз билан голни шу тариқа нишонлашга қарор қилдик.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz