Қайднома

Қидирув

"Челси" Англия кубоги финалида...

"Челси" Англия кубоги финалида...

  18.04.2021 04:08
  0
  258

Кеча оқшомда Англия кубоги яримфиналининг  биринчи учрашуви «Челси»-«Манчестер Сити» ўтказилди.  «Уэмбли» стадионидан бўлиб  ўтган баҳс 55-дақиқасида Ҳаким Зиёш томонидан киритилган  ягона гол Томас Тухель жамоасига финал йўлланмасини тақдим этди.
Айтганча, "шаҳарликлар"нинг ишонган футболчиларидан бири Кевин де Брюйнемазкур ўйинда жароҳат олди ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди.  Ярим ҳимоячи тез фурсатларда тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳатининг оғирлик даражаси ва тикланиш вақти аниқланади. 

29 ёшли де Брюйне ушбу мавсумда "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 35 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 16 та голга узатма берган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.

Иккинчи финалчи жамоа эса бугун ўтказиладиган «Лестер» - «Саутгемптон» "жанги"да  аниқланади.

Англия кубоги. Яримфинал
Челси – Манчестер Сити -1:0
Гол: 1:0 – 55 Зиёш.
Челси – Аррисабалага, Чилуэлл, Рюдигер, Аспиликуэта, Жеймс, Маунт (Пулишич, 70), Канте, Зиеш (Эмерсон, 79), Жоржиньо, Тиаго Силва (Зума, 88), Вернер (Ҳавертц, 79).
Манчестер Сити – Стеффен, Рубен Диаш, Менди, Лапорт, Жоау Канселу, Родри, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне (Фоден, 48), Ферран Торрес (Гундўған, 64), Габриэл Жезус.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz