Қайднома

Қидирув

Мессидан қатор рекордлар

Мессидан қатор рекордлар

  18.04.2021 11:32
  0
  416
Мессидан қатор рекордлар

Испания кубогининг финалида «Барселона» «Атлетик»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 31-марта кубок соҳибига айланди. Бу борада каталонияликлар етакчилик қилишмоқда.

Учрашувда жамоа сардори Лионель Месси дубл қайд этди. Шу тариқа у бир қатор рекордларни янгилади.

Демак, аргентиналик футболчининг Испания кубоги финалларида урган голлари сони 9тага етди. У 10та финалда 9та гол уришга эришди. Шу билан бирга «Атлетик» афсонаси Тельмо Сарранинг рекордини янгилади. Унинг ҳисобида 8та гол бор эди.

Шунингдек, Месси «Барселона» билан 35-совринини қўлга киритди. Бу борада у Райян Гиггзнинг бир клуб сафида энг кўп соврин ютиш борасида ўрнатган рекордини янгилади. Лео 10 марта Испания чемпиони бўлган. 7 марта Испания кубоги, 8 марта мамлакат суперкубоги, 4 марта ЕЧЛ, 3 марта Европа суперкубоги ва у марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган. Шунингдек, Месси мавсумдаги 31-голини урди. Шу тариқа у қаторасига 13 мавсум 30 ва ундан ошиқ гол урган дастлабки футболчига айланди.

Яна шуни таъкидлаш жоиз, Месси билан бирга Жерар Пике ва Серхио Бускетслар ҳам 7 мартадан Испания кубогида зафар қучишди. Улар бу борада «Атлетик»нинг собиқ ҳужумчиси Агустин Гаинсанинг рекордини такрорлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz