Қайднома

Қидирув

Лионел Месси: “Мен учун ушбу клуб сардори бўлиш жуда муҳим”

Лионел Месси: “Мен учун ушбу клуб сардори бўлиш жуда муҳим”

  18.04.2021 13:12
  0
  328
Лионел Месси: “Мен учун ушбу клуб сардори бўлиш жуда муҳим”

«Барcелона» ҳужумчиси Лионел Месси жамоасининг Испания кубоги финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида «Атлетик» ни мағлубиятга учратди. Учрашув Севилядаги «Олимпико де Севилла - Ла Cартужа» стадионида бўлиб ўтди ва 4: 0 ҳисобида каталонияликлар ғалабаси билан якунланди. Ушбу учрашувда Месси иккита гол муаллифига айланди.

“Кубокни кўтариш ёқимли. Бу жуда бахтли кун. Мен учун ушбу клуб сардори бўлиш жуда муҳим. Бу махсус кубок. Аммо ғалабани мухлисларимиз билан нишонлай олмаслигимиз ачинарли. Бу каби тарихий учрашувлар ҳар доим алоҳида воқеа, одамлар буни яхши кўришади. Йилнинг биринчи ярмида ўйинимиз унча ўхшамади ва кераксиз вазиятларда очко йўқотдик. Кейин биз кучли бўлдик ва жангга киришдик. Афсуски, биз «эл-класико» да яхши натижага эриша олмадик, - дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Марcа.

Маълумот учун, «Барcелона» ўз тарихидаги 31-Испания кубогини қўлга киритди. Бу мусобақадаги рекорд кўрсаткич. Кейинги ўринда 23 та соврин билан «Атлетик» бормоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz