Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. АГМК дербида аламли мағлубиятга учради

ОЧЛ. АГМК дербида аламли мағлубиятга учради

  19.04.2021 08:30
  0
  611
ОЧЛ. АГМК дербида аламли мағлубиятга учради

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" учрашувида вакилларимиз имкониятни бой беришди.

Дерби мақомидаги ўйинда катта ташаббусга эга бўлган Қосимов шогирдлари ўз хатолари эвазига мағлубиятга учрашди. Хусусан биринчи бўлим якунида рақибнинг жарима зарбасидан узатган тўпи Жокичга тегиб автогол сифатида дарвозадан жой олди. Иккинчи бўлимда эса чуқур ҳимояга ўтирган "Истиқлол" қарши ҳужумлардан фойдаланди. Дастлаб Манучехр Жалилов чап қанотдан уюштирилган ҳужумни голга айлантирган бўлса, орадан қисқа вақт ўтиб Зафар Полвонов бурчак зарбасидан кейин орадаги фарқни йўққа чиқарди. Голдан руҳланиб ҳужумга ўтган жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми голга айланди. Ғофуровнинг зарбаси тўғри дарвоза тўрига бориб тушди. Бироқ вазиятни баҳолашга кечиккан ён ҳакам байроқчасини кўтариб, Касьянни ўйиндан ташқари ҳолатда тўпга тегди ёки дарвозабонга ҳалақит қилди, дея баҳолаб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Ваҳоланки ўша вазиятда Касьян рақиб ҳимоячиси билан бир чизиқда турганди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида қарши ҳужумга ўтган рақиб Раҳимовнинг аниқ зарбаси орқали ҳисобни яна оширишга муваффақ бўлди. Учрашувнинг охирги дақиқасида Зафар Полвонов Миржамол Қосимовнинг узатмасини голга айлантириб, орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ вазиятни буткул ўнглаш учун ҳакам томонидан қўшиб берилган атига 3 дақиқа кифоя қилмади. Натижада АГМК қизғин ва ўзининг устунлиги остида ўтган дербида аламли мағлубиятга учради.

ОЧЛ, "A" гуруҳи. 2-тур.

18 апрель, якшанба.

АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) 2:3

Ар-Риёд, "King Fahad International" стадиони.

Голлар: Полвонов (57, 90) - Автогол (45), М.Жалилов (55), Раҳимов (81)

Ҳакамлар: Моҳд Амирул Изван (Малайзия), Моҳд Юсри Муҳамад (Малайзия), Параккрама Ҳематҳунга (Шри Ланка), Дилан Перера (Шри Ланка).

Назоратчи: Насер Ал Гафари (Иордания)

Комиссар: Мунем Фаҳоури (Иордания)

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Аҳмадалиев, 46), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (4.Қосимов, 85), 22.Санжар Шоаҳмедов  (18.Касьян, 56)- 11.Мурод Тошматов (10.Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов, 28.Шоҳруҳ Гадоев (94.Фортес, 72)

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев, 15.Аббос Отахонов, 21.Санжар Жумабоев.

«Истиклол» (5-3-2) — 1.Рустам Ятимов, 3.Андрей Мишченко, 6.Зоир Жўрабоев, 7.Хусейн Доган (9.Рустам Соиров, 90+3), 8.Нуриддин Давронов, 10.Алишер Жалилов, 11.Муҳаммаджон Раҳимов (19.Аҳтам Назаров, 90+3), 21.Алексей Ларин, 55.Манучехр Сафаров (4.Вахдат Ханонов, 46), 63.Манучехр Жалилов, 70.Шаҳром Сулаймонов.

Захира: 99.Муҳриддин Ҳасанов, 14.Шарифбек Раҳматов, 16.Сафармад Ғафоров, 17.Рёта Нёма, 27.Ромиш Жалилов, 28.Салам Ашурмамадов, 77.Хуршед Жўраев.

Гуруҳдаги бошқа ўйинда "Шабаб Ал Аҳли" маҳаллий "Ал Ҳилол" билан ўйнаб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа вакилларимиз ўрин олган гуруҳда "Ал Ҳилол" ва "Истиқлол" 4 очкодан жамғариб пешқадамликни бўлишиб турибди. Тўплар нисбатига кўра 3-ўринда АГМК ва охирги поғонада амирликларнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси турибди.

Гуруҳимизда келаси тур ўйинлари 21 апрель куни ўтказилади. Унда пешқадамлар "Ал Ҳилол" ва "Истиқлол" ўзаро беллашади. АГМК эса "Шабаб Ал Аҳли" билан куч синашади.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz