Қайднома

Қидирув

Суперлига клублари 3,5 миллиард миқдорида бир марталик тўловни олишади

Суперлига клублари 3,5 миллиард миқдорида бир марталик тўловни олишади

  19.04.2021 14:35
  0
  201
Суперлига клублари 3,5 миллиард миқдорида бир марталик тўловни олишади

Тобора йўлга қўйилишига қадар анчагина мухокамаларга сабаб бўлаётган ва жараён ривожланаётган Европа Суперлигасининг молиявий шартлари маълум бўлди.

«Суперлиганинг яратилиши глобал пандемия Европа футболининг амалдаги иқтисодий моделидаги беқарорликни тезлаштирган пайтга тўғри келади. Ўтган йиллар давомида таъсисчи клублар мавжуд Европа мусобақаларининг сифати ва интенсивлигини оширишга, хусусан, энг яхши клублар ва футболчилар бир-бирига қарши тез-тез рақобатлашадиган мусобақа ташкил этишга интилишди.

Коронавирус пандемияси, умуман футбол пирамидаси фойдасига қўшимча қиймат ва ёрдам бериш учун стратегик қараш ва ишбилармонлик ёндашуви зарурлигини аниқ кўрсатиб берди. Таъсисчи клубларнинг фикрига кўра, регуляторлар томонидан таклиф қилинган ечимлар асосий муаммоларни ҳал қилмайди, бу ҳам юқори сифатли ўйинларни таклиф қилиш зарурати, ҳам бутун футбол олами учун қўшимча молиявий ресурслардир.

Бирдамлик тўловлари ҳозирги вақтда Европа мусобақалар тизими томонидан тўланадиган тўловлардан юқори бўлади ва клубларнинг мажбуриятлари муддати давомида 10 миллиард евродан ошиши кутилмоқда. Бошқа томондан, янги рақобат молиявий барқарорлик мезонлари асосида қурилади, чунки барча таъсисчилар клублари харажатлар таркибини қабул қилишга мажбурдирлар. Ўз мажбуриятлари эвазига таъсисчи клублар инфратузилма инвестициялар режаларини қўллаб-қувватлаш ва CОВИД пандемияси таъсирини қоплаш учун фақат 3,5 миллиард евро миқдорида бир марталик тўловни оладилар», - дейилади Суперлига пресс-релизида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz