Қайднома

Қидирув

Мейсон Гринвуд: «Манчестер Сити» хали очко йўқотиши мумкин

Мейсон Гринвуд: «Манчестер Сити» хали очко йўқотиши мумкин

  19.04.2021 16:35
  0
  192
Мейсон Гринвуд: «Манчестер Сити» хали очко йўқотиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд “қизил иблислар”нинг 2020/2021 йилги Англия Премер-лигасида ғолиб бўлиш имкониятларини баҳолади. Шунингдек, кеча, 18 апрель куни Гринвуд «Бёрнли» га қарши ўйинда дубл қайд этди (3: 1).

«Футболда сиз ҳеч қачон ҳеч нарсага тўлиқ амин бўлолмайсиз. “Манчестер Сити” барибир қачондир ғолибона юришдан тўхташи мумкин. Биз кейинги ўйинларга диққатимизни жамлашимиз керак. Ахир ҳамма нарса бўлиши мумкин. Умид қиламанки улар ҳали очко йўқотишади, аммо биз уларнинг учрашувлари ҳақида ўйлашимиз керак эмас.

Имконият тақдим этилишини билардим ва астойдил ишлашда давом этдим. Мен ўз имкониятларимдан фойдаландим. Мен кўп ўйнаётганимдан хурсандман. Мураббий менга ишонади, мен қўлимдан келганини қиламан ва жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан», - дея Гринвуднинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz