Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Суперлига муваффақиятли бошланишига ишонмаяпти

«Ювентус» Суперлига муваффақиятли бошланишига ишонмаяпти

  19.04.2021 16:00
  0
  173
«Ювентус» Суперлига муваффақиятли бошланишига ишонмаяпти

Туриннинг «Ювентус» клуби томонидан чоп этилган пресс-релизда Суперлига лойиҳаси муваффақиятли бошланишига ишончсизлик билдирди. Аслида эса, “Ювентус” турнирнинг 12 та асосчи клубларидан бирига айланганди.

«Таъсисчи клублар Суперлига лойиҳасини иложи борича тезроқ амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар, аммо ҳозирча ҳеч ким лойиҳанинг охир-оқибат муваффақиятли бошланишига кафолат беролмайди ёки лойиҳанинг аниқ вақтини тахмин қила олмайди. Шунга кўра, ҳозирда ҳеч кимда Суперлиганинг молиявий-иқтисодий шароитлар ва натижаларга таъсирини батафсил баҳолаш учун барча керакли элементлар мавжуд эмас», - дея «Ювентус» нинг расмий муносабатидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Милан», «Арсенал», «Атлетико», «Челси», «Барселона», «Интер», «Ювентус», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Тоттенхем» клублари Суперлигага қўшилишларини расман эълон қилишди. «Реал» да худди шундай лавозимни эгаллаган Флорентино Перес Суперлига президенти бўлди. Таъсисчи жамоалар 3,5 миллиард евро миқдорида бир марталик тўловни оладилар.шунингдек, турнирнинг формати ҳам маълум бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz