Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Умаровдан самарали ҳаракат

Легионерларимиз: Умаровдан самарали ҳаракат

  20.04.2021 02:21
  0
  185
Легионерларимиз: Умаровдан самарали ҳаракат

Бу сафар голга ассистентлик. Беларусь чемпионатида ўзини эркин ҳис қилаётган Шаҳбоз Умаров (БАТЭ) миллий лига 5-турида ўз ҳисобига самарали узатма ёзиб қўйди. Эътиборли томони, борисовликлар бу сафар ҳамюртимизнинг собиқ клуби - «Энергетик-БГУ»ни қабул қилиб, 2:1 кўринишида ғалаба қозонишди. 79-дақиқага қадар майдонда фаол ҳаракатланган Шаҳбоз биринчи бўлим ярмида жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилиб, ғалабага муносиб улуш қўшди. «Шахтёр» ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев эса жамоасининг «Славия»га қарши уй учрашуви (4:1) қайдномасидан четда қолди.

Яна захирадан. «Женоа» Италия «А» серияси 31-турида «Милан» меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида енгилди. Генуя жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу сафар ҳам ўйинга захирадан қўшилди. Аниқроғи, ҳамюртимиз 74-дақиқада Жанлука Скамакка ўрнини эгаллади.

66 дақиқа ҳаракат. Қозоғистон Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган «Қизилжар» - «Актобе» учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Ғолиб жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев бу ўйинда 66-дақиқагача ҳаракатланди. «Актобе» ке­йинги тур ўйинини кеча ўз майдонида «Шахтёр» (Қараганда)га қарши ўтказди.

Россия ва Украинада жимлик. Россиядаги легионерларимиз - Остон Ўрунов («Уфа»), Виталий Денисов («Томь»), Бобур Давлатов ва Вагиз Галиулин («Нефтехимик») жамоаларининг охирги ўйинида кўриниш беришмади. Шунингдек, «Рух» вакили Бобур Абдухолиқов ҳам Украина чемпионати 22-турида «Ингулец»га қарши кечган баҳс (0:0) қайдномасига киритилдию, майдонга тушмади.

«К»-лигада «сариқ», холос. Жанубий Корея «К»-лигаси 10-турида ҳамюртларимиздан биргина Рус­там Ашурматов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, иккинчи бўлим ярмида сариқ карточка олди. Унинг клуби «Канвон» эса «Сувон Сити» сафаридан мағлубият билан қайтди - 1:3. «Сеонгнам» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров эса «Чонбук Моторс» билан ўйин (0:1) қайдномасига киритилмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz