Қайднома

Қидирув

Суперлига-2021: Етакчилар йўқлигида...

Суперлига-2021: Етакчилар йўқлигида...

  20.04.2021 09:39
  0
  477
Суперлига-2021: Етакчилар йўқлигида...

«Пахтакор» ва АГМК тегишлича Шаржа ва Ар-Риёдда ОЧЛ ўйинлари билан овора. Бу паллада Coca-Cola Суперлигада яхши старт ололмаган «Насаф» айни авжига чиқди. Аввалги турда «Турон»ни 4та жавобсиз гол билан «сийлаган» Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу сафар «бечора» «Сурхон»ни аяшгани йўқ. Марко Станоевичдан яна бир замбарак ва ажиб гол, Акмал Мозговойдан «дубль», қисқаси, якуний ҳисоб - 6:0. Бошқа воқеликларга келсак, «Қўқон-1912» ўз майдонида «Металлург»га қарши кечган баҳсда жорий мавсум ҳисобидан биринчи мағлубиятга йўлиқди, «Машъал» Жиззахда аввалига 2та гол қўйиб юбориб, якунда ирода эвазига «Сўғдиёна»ни қимматли 2 очкодан маҳрум қилди. «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўртасидаги «Тошкент дербиси»да Микаэль Секейра жамоаси чемпионат ҳисобидан 2-ғалабасини тантана қилган бўлса, мухлислар мададисиз қолган «Навбаҳор» Наманганда «Турон»ни ҳам енголмади. Аксинча, яйпанликлар охирги дақиқаларда озгина аниқроқ ҳаракатланишганида, ортга 3 очко билан қайтишлари ҳам ҳеч гап эмасди.  

«ҚЎҚОН-1912» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:1 (0:0)

15 апрель. Қўқон. «Марказий» стадиони.

3189 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Лочин Долимов.

Гол: Саламат Қутибоев (90+3).

«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 7. Асадбек Собиржонов (18. Анвар Ҳожимирзаев, 79), 8. Фарҳод Бекмуродов, 11. Мўмин Мелиев

(10. Шоҳназар Норбеков, 63), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов,  23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (99. Андрей Сидоров, 68).

«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 8. Саламат Қутибоев, 10. Шаҳзод Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев, 82), 14. Аброр Тошқўзиев, 21. Камолиддин Тожиев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков

(11. Иван Нагаев, 90+2), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбар Исматуллаев, 88. Евгений Чумак (98. Дамир Темиров, 90+5).

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (26), Иван Йосович (77) - Евгений Чумак (28), Дилшод Раҳматуллаев (62), Камолиддин  Тожиев (86), Саламат Қутибоев (90+4).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Саламат Қутибоев («Металлург»).

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

«НАСАФ» - «СУРХОН» - 6:0 (1:0)

15 апрель. Қарши. «Марказий» стадиони.

6276 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Санжар Назаров.

Голлар: Ҳусайн Норчаев (38), Акмал

Мозговой (49, 80), Марко Станоевич (52), Шерзод Насруллаев (61), Абубакрризо Турдиалиев (87).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Хўжамбердиев (70. Абубакрризо Турдиалиев, 70), 14. Шокир Йўлдошев, 15. Жўрабек Маннонов (8. Дилшод Саитов, 70), 19. Ҳусайн Норчаев,

22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов (55. Шаҳзод Акрамов, 80).

«Сурхон»:13. Акрам Хўжаев, 5. Жасур Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Ислом Тошпўлатов

(21. Жавоҳир Эсонқулов, 74), 11. Зоҳир Пиримов, 14. Жасур Холтўраев (10. Мурод Бобожонов, 58), 15. Владимир Бубанья, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 70. Иброҳим Йўлдошев, 77. Асрор Ғофуров (8. Жаҳонгир Аҳмадов, 58).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Марко Станоевич («Насаф»).

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Омад биз томонда бўлди. Дарвозабон Александр Лобанов 3-4та вазиятда жамоани қутқарди. Ҳимоямиз ҳам яхши ҳаракатланди. Футболда чидаш ва чидаш, яна вазиятдан фойдаланиш керак. Жасур Абдураимов («Металлург» бош мураббийи).

- Бемалол айтаман, йигитлар охиригача ғалаба учун курашишди. Омад юз ўгирди. Аслида ғалабага ҳақли эдик, шундай экан, футболчиларга эътироз йўқ. Фақат Мўмин Мелиев эмас, бир қатор футболчилар рўзадор эдилар. Шу сабаб уларга куч етишмади, деб ўйламайман. Ҳар ҳолда, майдонда катта ҳажмда иш бажаришди. Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912» бош мураббийи).

- Ушбу ўйин футболчиларимиз даражасини кўрсатиб қўйди, жамоа тактик ва жисмоний томондан нечоғли тайёрлиги билинди. Ўйинимиз қовушмаётгани сабабини айтолмайман. Қаердадир омад юз ўгирмоқда, қаердадир нимадир етишмаяпти. Руфат Акрамхўжаев («Сурхон» бош мураббийи).

- Чемпионат ўйинлари орқали ОФК кубогига тайёрланяпмиз. Турнир стартига қадар яхши ҳолатга чиқамиз. Тожикистонда ўйинларнинг сунъий майдонда ўтказилиши бироз ўйлантирмоқда. Лекин бу баҳона бўлмайди - гуруҳдан чиқишимиз шарт. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Қизиқарли ва томошабоп ўйин, кураш, кескин вазиятлар... Ўз жамоам қайсидир маънода мени ажаблантирди. Иштиёқ ва ирода учун йигитларга раҳмат. Ўйиндан олдин барчасини кўриб чиққан ва тўхтовсиз кураш бўлишини билгандик. Шунинг учун техник томондан кучли Укемени захирадан тетик ҳолда туширишни режалаштиргандик. Мана, унда ҳам вазиятлар юзага келди. Александр Хом­я­ков («Машъал» бош мураббийи).

- 2:0дан кейин кутилмаганда гол қўйиб юбордик ва ўйинимиз издан чиқди - пенальтидан фойдаланолмадик, сўнгги сонияларда автогол... Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлаб қўёлмайман. Рамазон йилда бир марта келади ва бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Биринчи навбатда, мухлислардан узр сўрайман. Жуда ёмон ўйнадик. Жорий мавсумдаги энг ёмони. Албатта, бу умумий ҳолатимиз яхши эмаслигидан далолат. Тўпни йўқотишдан чўчиш, гол қўйиб юборишдан ҳайиқиш бор... Хайриятки, дарвозабонимиз мустаҳкам турди, акс ҳолда... Ҳужум масаласи? 6та учрашувда ўйин ҳолатидан атиги 2та гол урдик. Шундан ҳам муаммо кўламини билиб олиш мумкин. Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Адолатли натижа. Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боисми, эҳтиёткорлик биринчи даражага чиқди. Бугун биринчи вазифа - гол қўйиб юбормасликни уддаладик, аммо иккинчиси - гол уришни бажаролмадик. Ислом Исмоилов («Турон» бош мураббийи).

- Аламли мағлубият. Биринчи бўлимда футболчиларни умуман танимадим. Улар иккинчи голдан кейингина кутилган ўйинни намойиш эта бошлашди. Бу мавсум бугун биринчи бўлимдагидек ёмон ўйнамаган эдик. Томива? У «Оқ-тепа»даги ўйинларини кўрсатолмаяпти. Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Чиройли дерби, чиройли ўйин. «Локо» яхши ўйнади, 2та гол ҳам зўр чиқди. Диего Барданка? Унга ўзбек футболига мослашиши учун бироз муддат керак. Ўзбекистон ва Европа футболи - бош­қа-бошқа. Ўзбек футболига сингиб кетишим керак эди, ўйлайманки, қисқа вақтда бунга эришдим. Микаэль Секейра («Локомотив» бош мураббийи).

«СЎҒДИЁНА» - «МАШЪАЛ» - 2:2 (2:1)

15 апрель. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони.

2970 томошабин.

Ҳакамлар: Акобир Шукруллаев, Темур Галеев, Шоҳруҳ Аъзамов, Жалолиддин Ҳусниддинов.

Голлар: Жасур Ҳасанов (20), Шоҳруз

Норхонов (25-пен.) - Самуэль Чигози (37), Лука Чермель (90+2-авт.).

Фойдаланилмаган пенальти: Жасур Ҳасанов (58, С.).

«Сўғдиёна»: 1. Ширинбой Абдуллаев, 4. Элёр Орипов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 6. Искандар Шайқулов (9. Ойбек Нурматов, 83), 10. Шоҳруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (7. Арсланмурат Аманов, 64),

20. Баҳодир Насимов (8. Жамшид Болтабоев, 60), 31. Лука Чермель, 63. Асилжон Бегимқулов,

93. Марко Колакович.

«Машъал»: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2. Зафар Акрамов (21. Укеме Мичель Уильямс, 81),

5. Нажмиддин Нормуродов (13. Шаҳзод Шайманов, 26), 7. Ифеаньи Ифеаньи, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 11. Самуэль Чигози, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов,

22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукруллаев, 27. Муҳаммад  Йўлдошев (9. Дониёр Усмонов, 59).

Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов (76) - Нажмиддин Нормуродов (19), Жамолиддин Убайдуллаев (23), Шаҳзод Шайманов (57).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

«НАВБАҲОР» - «ТУРОН» - 0:0

16 апрель. Наманган. «Марказий» стадиони. Томошабинсиз.

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Олимжон Абдувосилов, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров.

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Хушнуд Авилов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Иван Соловьёв, 10. Қувондиқ Рўзиев, 18. Баҳром Абдураҳимов (25. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 76), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 67. Марко Путинчанин,

70. Аббос Ғуломов (17. Эҳсони Паншанбе, 46),

88. Славиша Стоянович (95. Забиҳилло Ўринбоев, 53).

«Турон»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3. Даврон Умиров, 4. Аслиддин Тоштемиров, 7. Кваме Карикари (11. Асилбек Қаюмов, 56), 17. Музаффар Музаффаров,

18. Фозил Мусаев, 19. Владислав Касминин,

22. Абдулазиз Абдурашидов (77. Билол Тошмирзаев, 69), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов

(30. Синиша Бабич, 79), 55. Даян Поньевич.

Огоҳлантиришлар: Славиша Стоянович (36), Мирзоҳид Ғофуров (66) - Абдураҳмон Абдулҳақов (7), Даврон Умиров (9), Даян Поньевич (47), Асилбек Қаюмов (90+3).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»).

Назоратчи: Валентин Коваленко.

Комиссар: Бекзод Арипов.

«ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР» - 2:1 (2:0)

16 апрель. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 2503 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Достон

Мирзараимов.

VAR ҳаками: Азиз Асимов.

VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов.

Оператор: Шерали Жоналиев.

Голлар: Жавоҳир Сиддиқов (47), Темурхўжа Абдухолиқов (67) - Одил Абдураҳмонов (77).

«Локомотив»: 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Ислом Қобилов, 7. Садриддин Абдуллаев (20. Жалолиддин Жумабоев, 77), 8. Жавоҳир Сиддиқов (22. Диего Барданка, 85), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азиз Омонов (27. Ислом Рашидхонов, 66), 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёр Туропов, 94. Хуршид Мухторов.

«Бунёдкор»: 1. Равшан Ягудин, 4. Даврон Эргашев, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев, 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 65), 17. Одил Абдураҳмонов, 19. Нурилло Тўхтасинов,

50. Абдулла Абдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов (8. Санжар Рашидов, 79), 49. Иброҳим Томива (9. Фаррух Икромов, 59).

Огоҳлантиришлар: Хуршид Мухторов (43), Жавоҳир Илёсов (90+5, Л.).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Сиддиқов («Локомотив»).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ШОҲРУҲ ЭШБЎТАЕВ

Саламат Қутибоев 90+3-дақиқада «Қўқон-1912» дарвозасига гол уриб, «Металлург» ғалабасини таъминлади, Акмал Мозговой («Насаф») «дубл»га эришди, Ўткир Юсупов («Навбаҳор») охирги лаҳзаларда «Турон» футболчилари йўллаган кетма-кет хавфли зарбаларни бартараф этиб, «Навбаҳор»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Биз қаҳрамон сифатида танлаган «Машъал» дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев аввалига Жасур Ҳасановнинг жарима нуқтасидан тепган тўпини қайтаролмади, кейин пенальтидан гол қўйиб юборди. Иккинчи бўлимда эса, ҳисоб 2:1 бўлиб турган паллада Жасур Ҳасановга иккинчи марта алданмади - пенальтини тўсиб, «Машъал» футболчиларига ўзгача куч-ишонч бағишлади, гўё. Муборакликлар якунда «Сўғдиёна» дарвозасини яна бир бора ишғол қилиб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. Хуллас, бутун жамоага умид бағишлаган ва бу ҳаракати самара берган Шоҳруҳ Эшбўтаев - тур қаҳрамони!

22 июнь (сешанба)

АГМК - «ҚИЗИЛҚУМ»

23 июнь (чоршанба)

«ПАХТАКОР» - «АНДИЖОН»

1       Пахтакор                     5              5             0              0             13-4             15

2       СўҒдиёна                      6              3             3              0             9-6                12

3       Насаф                              6              3             2              1             15-5             11

4       ҚўҚон-1912                     6              2             3              1             5-3                9

5       Металлург                  6              3             0              3             6-5                9

6       Бунёдкор                     6              2             2              2             7-6                8

7       Локомотив               6              2             2              2             8-8                8

8       АГМК                                   4              2             1              1             5-6                7

9       ҚизилҚум                     5              1             3              1             4-4                6

10     Навбаҳор                    6              1             2              3             4-6                5

11     Машъал                       6              1             2              3             5-10             5

12     Андижон                      5              1             1              3             3-7                4

13     Сурхон                           6              1             1              4             3-11             4

14                   Турон       5                     0                     2                     3                     3-9                  2

ТЎПУРАРЛАР

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 6та (2та - пен.)

Марко Станоевич («Насаф») - 4та

Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 3та

Драган Черан («Пахтакор») - 3та (1та - пен.)

Мўмин Мелиев («Қўқон-1912») - 2та...

7-тур

4 май (сешанба)

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАВБАҲОР»

«БУНЁДКОР» - «НАСАФ»

5 май (чоршанба)

«МАШЪАЛ» - «ЛОКОМОТИВ»

«МЕТАЛЛУРГ» - «СЎҒДИЁНА»

«АНДИЖОН» - «ҚЎҚОН-1912»

6 май (пайшанба)

«ТУРОН» - «ПАХТАКОР»

«СУРХОН» - АГМК


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz