Қайднома

Қидирув

Келишилган ўйинларга қарши кураш мақсадида янги мобил илова ишга тушурилади

Келишилган ўйинларга қарши кураш мақсадида янги мобил илова ишга тушурилади

  20.04.2021 11:00
  0
  194
Келишилган ўйинларга қарши кураш мақсадида янги мобил илова ишга тушурилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган футбол учрашувларига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Бугун ЎФА бош котиби Аваз Максумов ҳамда уюшма раҳбари Камолиддин Мурзоев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича ФИФА ва ФИФПро қўшма лойиҳаси «Ред Буттон» мобил иловасини Ўзбекистонда амалга тадбиқ этиш мақсадида ҳамкорлик меморандум имзоланди.
Мазкур мобил илова орқали келишилган ўйинларни ташкил этиш мақсадида футболчиларга таъсир ўтказиш, уларни келишувларда қатнашишга мажбурлаш каби ҳолатлар ҳақида футболчилар аноним тарзда хавфсиз ЎФАга маълумот юбориш имкониятига эга бўлади. Бунда юборувчиларнинг шахсий маълумотлари сир сақланишига кафолат берилади.
Бугунги кунда ушбу дастурдан дунё бўйлаб 60 мингдан ортиқ профессионал футболчилар фойдаланмоқда ва бу келишилган учрашувлар бўйича ўзига хос футболчилар жамоатчилиги назоратини англатади.
“Юқорида тилга олинган «Ред Буттон» иловаси фақатгина ўйинчилар томонидан фойдаланади ва бу умумий маълумот сифатини оширишга хизмат қилади. Бизга берилган маълумотга асосан, Халқаро жиноий полиция ташкилоти – Интерпол мутахассислари «Ред Буттон» дастурини синовдан ўтказдилар ва уни бузиб, фойдаланувчилар маълумотини қўлга киритиш имкони бўлмаган. Натижада Интерпол мазкур дастурни 20 та муқобил иловалар ичида энг хавфсиз маълумот бериш воситаси сифатида тасдиқлаган”, дейди - Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев.
«Иловадан фойдаланиш хавфсиз эканлигига футболчиларни ишонтириб айта оламизки, улар керакли ахборотни аноним бўлишини истаса, мавжуд тизим мазкур маълумотни ким юборганлигини аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин. Хатто футболчи маълумот юборган шахсий телефонини йўқотиб қўйган тақдирда ҳам, ушбу қурилма орқали дастурдан фойдаланганлигини аниқлаб бўлмайди», дея қўшимча қилди - Камолиддин Мурзоев.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz