Қайднома

Қидирув

"Пахтакор"нинг БАА клублари билан тўқнашувлари статистикаси

"Пахтакор"нинг БАА клублари билан тўқнашувлари статистикаси

  20.04.2021 13:00
  0
  539

Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини давом эттираётган мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Пахткор” клуби 3-тур баҳсда маҳаллий "Шаржа" клубига қарши майдонга тушади.

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 19 учрашувда майдонга тушган.

19 беллашувнинг 12тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 4та ўйинда дуранг ва 3 баҳсда рақиблар муваффақияти кузатилган. 31 тўп киритган вакилларими ўз дарвозасидан 16 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 9 баҳснинг 6тасида майдон эгалари зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Умуман олганда “Пахтакор” БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

“Шерлар" ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира", "Наср" ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши учрашувларда майдонга тушган.

"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1

"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1

"Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1

"Банияс": 1:1, 0:2

"Ал Шабаб": 1:0, 1:2

"Ал Жазира": 3:1, 3:0

"Ал Наср": 2:1

"Шабаб Ал Аҳли": 2:1, 0:0


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz