Қайднома

Қидирув

Де Бруйне дам олади

Де Бруйне дам олади

  20.04.2021 15:00
  0
  302
Де Бруйне дам олади

“Манчестер Сити” расмий матбуот хизмати бельгиялик яримҳимоячи Кевин Де Бруйненинг жароҳати тафсилотларини эълон қилди.

Футболчига ўнг тўпиғидан жароҳат ташхиси қўйилган. Яримҳимоячининг тикланиш муддати ҳақида маълумот берилмаган, аммо у Англия чемпионатининг навбатдаги, «Астон Вилла»га қарши ўйинида майдонга тушмаслиги аниқлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи Англия кубоги 1/2 финал босқичида «Челси»га қарши (0:1) ўйинда жароҳат олган эди.

29 ёшли Де Бруйне ушбу мавсум «Манчестер Сити» таркибида, барча мусобақаларда 35 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 16 голга узатма амалга оширган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz